Матизни пул кучириш йули билан олиш

Савол: Матиз DLX с/к Н1 корхонамизга пул кучириш йули билан олишимиз учун нима килишимиз керак?


ЖАВОБ: Корхонангиз руйхатдан утган шахар ёки тумандаги автосалонга мурожаат килиб, ёзма ариза топширинг. Ариза 2 нусхада булиб 1 нусхасига сизнинг аризангиз кабул килинганлиги тугрисида белги куйилиши ва 10 кун давомида почта оркали жавоб келиши шарт. Ушбу жавобда Сизнинг корхонангизга автомашина берилиши фонд ажратилиши билан хабар берилади деб ёзилади ва хатда тартиб ракамингиз курсатилади. Хар хафтада кунгирок килиб автосалондан автомобилларни пул кучириш йули бошланганлигини сураб туринг. Омад!


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!


Комментарии

  • #537 анвар

    10.09.2015

    Summasi qancha buladi shu haqda pochta manzilimizga javob yozsangiz




Актуальные новости